Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг парламентдаги дўстлик гуруҳлари раҳбарлари икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олди

16.12.2020 19:08

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг парламентлараро дўстлик гуруҳининг онлайн-мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати маълумотига асосланиб.

Унда Британия билан ҳамкорлик бўйича парламент гуруҳи раҳбари – Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон парламенти палаталарининг аъзолари, Буюк Британиянинг Ўзбекистон бўйича Умумпартиявий парламент гуруҳи (АРРG) раҳбари Эндрю Бриджен ва гуруҳ аъзолари иштирок этди.

Сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда парламентлараро муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, «Брексит»дан кейин, шунингдек пандемия даврида ва ундан кейин Ўзбекистон ва Буюк Британия муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Алоқаларни янада фаоллаштириш, БМТ, Парламентлараро иттифоқ ва ЕХҲТ ПА доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида билдирилган ташаббусларини амалга ошириш мақсадида алоқаларнинг муҳимлигига эътибор қаратилди.

Томонлар коронавирус инфекциясига қарши курашиш, унинг икки мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётига таъсирини юмшатиш бўйича Ўзбекистон ва Буюк Британияда кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот алмашди.

Ушбу муаммо доирасида Ўзбекистон томони мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил ахборот берди.

Британия парламенти аъзолари Ўзбекистон Республикасининг социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳалардаги ютуқларини мамнуният билан тилга олди. Улар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

Томонлар ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон-Буюк Британия парламентлараро алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мунтазам учрашувлар ўтказишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net