Ўзбекистон ва Буюк Британия шифокорлари СОVID-19 га қарши кураш масалаларини муҳокама қилди

05.05.2020 14:42

ЛОНДОН, 5 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси ва мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда икки мамлакат шифокорлари иштирокида «Буюк Британиянинг СОVID-19га чалинган оғир аҳволдаги беморларни даволаш бўйича тажрибаси» мавзусида онлайн конференция ўтказилди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда “Whittington Health NHS Trust” касалхонаси мутахассислари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти раҳбарияти, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари, шунингдек, мамлакатимиз минтақаларидаги реанимация анестезиологлари, пульмонологлар, жарроҳлар ва реанимация бўлими ходимлари иштирок этди.

Тадбирда касалликнинг оғир аломатлари бўлган беморларни клиникада фавқулодда қабул қилиш, шифохоналар умумий ва реанимация бўлимларида даволаш пайтида ҳаракатланиш тартиби юзасидан фикр алмашилди.

“Whittington Health” клиникасининг етакчи анестезиологи Н.Харпер Британия касалхоналарида коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларни клиник кўрикдан ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш, турли усуллар ва дориларни қўллаган ҳолда беморларни даволаш, шунингдек, реанимация бўлимларида беморлар ўртасида инфекцияга чалинишнинг олдини олиш бўйича муҳим тадбирлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Н.Харпер, инвазив бўлмаган шамоллаш, тромбопрофилакси, буйракни даволашдаги муқобил усуллар ва беморларни реабилитацияси бўйича мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Лондон соғлиқни сақлаш институти мутахассиси С.Вераксоди коронавирусга қарши курашда Ўзбекистоннинг ютуқларини юқори баҳолади.  Ўз навбатида, СОVID-19 билан касалланган беморларни даволашдаги самарадорликни ўрганиш бўйича йирик халқаро илмий лойиҳада ўзбекистонлик мутахассисларни иштирок этишга таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, бу ўзбекистонлик олимларга муҳим тадқиқотга ҳисса қўшиш ва коронавирус бўйича энг сўнгги илмий маълумотларни олиш имконини беради.

Видеоконференция якунида ватандошимиз, “Whittington Health” соғлиқни сақлаш клиникаси анестезиологи Г.Обидова ўзбекистонлик ҳамкасбларига ўзи таржима қилган Буюк Британия шифохоналарида СОVID-19 ни даволашда кенг қўлланилган янги протоколлар ва тавсияларини берди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net