Ўзбекистон ва БМТ: 28 йил бирга

02.03.2020 12:10

ТОШКЕНТ, 2 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлганининг 28 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давра суҳбатида 1992 йил 2 мартдан бошланган Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий босқичлари ҳамда устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Таъкидлаганидек, Ўзбекистон сўнгги йигирма саккиз йил давомида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадларини амалга оширишда БМТ билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштироки чоғида илгари сурилган ташаббуслар глобал ва минтақавий даражада алоҳида аҳамият касб этди.

БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари қабул қилиниши билан Ўзбекистон ушбу глобал жараёнга фаол қўшилди. ?нсоният ривожланишига қаратилган мақсадлар рўёби йўлида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Тадбир якунида муҳокама қилинган масалалар, билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net