Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари делегациялари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўпиб чиқди

10.08.2020 15:52

ТОШКЕНТ, 10 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон ?слом Республикаси ҳукуматлари делегациялари ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди. Мулоқот давомида ҳар икки томон ҳамкорликни кенгайтириш, минтақада барқарор иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланишни таъминлашдан манфаатдор эканини яна бир бор тасдиқлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Мамлакатимиз делегациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов, ҳамкор мамлакат вакилларига эса Афғонистон ?слом Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ханиф Атмар ва Афғонистон Президенти маъмурияти раҳбари Муҳаммад Шокир Каргар бошчилик қилди. Музокараларда икки мамлакатнинг ташқи ишлар, транспорт, энергетика соҳаси вазирликлари, шунингдек, тегишли идора ва компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда тартибига мувофиқ, музокаралар чоғида савдо, энергетика, транспорт коммуникациялари ва логистика соҳаларида ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик қатор муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар чоғида икки мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўтган 3 йил давомида ўзаро муносабатларда юқори натижаларга эришилгани таъкидланди, шунингдек, кенг кўламли ҳамкорлик доирасида эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширишга содиқлик билдирилди.

Томонлар энергетика соҳасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш тарафдори эканликларини қайд этишди. Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни ташкил этиш ва шу мақсадда тегишли инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттириш, жумладан, “Сурхон – Пули Хумри” узатиш линияси қурилиши лойиҳасини тезкор равишда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, “Марказий Осиё – Жанубий Осиё” йўналишида ҳам, “Афғонистон – Хитой, МДҲ мамлакатлари ва Европа” йўналишида ҳам транспорт йўлакларини ривожлантириш ва икки мамлакатнинг транзит салоҳиятидан фойдаланиш орқали минтақадаги транспорт коммуникациялари инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Музокараларда савдо алоқаларини янада мустаҳкамлаш йўллари юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, ўзаро савдо ҳажмининг ўсиш кўрсаткичларига ижобий баҳо берилди – 2020 йилнинг биринчи ярмида пандемия оқибатларининг халқаро савдога салбий таъсирига қарамай, икки томонлама савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошди.

Савдо алоқаларини янада кучайтириш мақсадида тегишли институционал ва ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш, ўзаро савдони рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш, жумладан, чегараолди савдо салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ва имтиёзли савдо битимини тузиш имкониятларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

Музокаралар якунида яқин келажакда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга ошириладиган қўшма чора-тадбирлар келишиб олинди ҳамда савдо, энергетика ва транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Томонларнинг фикрича, икки томонлама муносабатларда эришилган ютуқлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Марказий Осиё минтақасида барқарорлик, тараққиёт ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда Афғонистонни ушбу жараёнга фаол жалб этишга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net