Ўзбекистон ўқув мажмуалари қуришда Малайзия тажрибасини ўрганмоқда

09.03.2020 18:12

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 март. /«Дунё» АА/. «Gold Step Invest» қурилиш компанияси делегацияси Малайзия пойтахтида бўлиб, технопарклар ва ўқув машғулотлари учун мўлжалланган биноларни қуриш тажрибаси билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2003 йилда ташкил этилган «Gold Step Invest» ижтимоий объектлар ва маданий иншоотлар, тиббиёт муассасалари, турар-жой комплекслари, спорт ва ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида фаолият кўрсатади. Хусусан, Тошкент шаҳрида Муҳаммад Aл-Хоразмий номидаги мактаб ушбу компания томонидан қурилган.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган сафар давомида делегация Осиё-Тинч океани технология ва инновациялар, Сайбержая ва Лимкоквинг креатив технологиялар университетларида учрашувлар ўтказди.

Музокараларда фармацевтика, муҳандислик соҳаларида ҳамкорлик, хусусан, робототехника ва мехатроника лабораториялар, мултимедиа синфлари, мусиқа ва овоз ёзиш студиялари, спорт мажмуалари, киберхавфсизлик марказлари ҳамда замонавий конференция заллари қуриш, жиҳозлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, компания вакиллари APU ва Сайбержая университетларининг қурилишда фойдаланиладиган меъморчилик ва инновация ечимларини амалга ошириш тажрибасини ўрганди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net