Ўзбекистон-Туркманистон саммити кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳ

15.07.2022 22:15

ТОШКЕНТ, 15 июль. Дунё» АА/. Бугун Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, кеча давлат раҳбарлари «Кўксарой» қароргоҳида самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар. Бугун Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар.

Умуман, Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net