Ўзбекистон — Туркия: парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

06.07.2020 13:48

ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон – Туркия парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Aкмал Саидов билан Туркия Буюк миллат мажлиси аъзоси, Туркия – Ўзбекистон дўстлик гуруҳи раиси Осман Местен ўртасида биринчи онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қонунчилик палатаси сайтида келтирилишича, тадбирда Ўзбекистон ва Туркиянинг тегишли давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этган.

Учрашувда таъкидланганидек, давлат раҳбарлари раислик қиладиган стратегик шериклик бўйича Олий кенгаш, ташқи ишлар вазирлари даражасидаги қўшма Стратегик режалаштириш гуруҳи, шунингдек, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларини ташкил этиш орқали ўзаро муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Онлайн учрашувда дунёда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият юзасидан хавотирлар билдириб ўтилди. Томонлар Ўзбекистон ва Туркияда ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар алмашишди. ?станбул ва Aнқарада ташкил этилган махсус штаб Туркияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, меҳнат миграцияси масалалари бўйича Туркия ҳукумати вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Коронавирусга қарши курашда пандемия салбий таъсирининг олдини олишда парламент аъзоларининг ўрни алоҳида қайд этилди.

Давлатларимизнинг икки томонлама ҳамкорликда эришилган натижалари, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирларини ўзаро қўллаб-қувватлаётгани, манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий ва гуманитар алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлашда эришилган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Томонлар ўзаро манфаатли, кенг кўламли масалалар бўйича парламентлараро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди.

Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Боиси, айнан парламентлараро алоқалар икки томонлама ҳамкорликни барча соҳаларда янада кенгайтириш учун халқаро шартномаларни тезкор ратификация қилишда муҳим роль ўйнайди.

Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш  ва парламентлараро амалий ҳамкорликни ҳар томонлама давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net