Ўзбекистон тўқимачилик экспортининг жадал ўсиши ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти ишбилармонлар ҳамжамиятининг диққат марказида

06.09.2022 15:29

ТЕҲРОН, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/. ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатасининг порталида "Ўзбек тўқимачилиги экспорти етти ой ичида қарийб 2 миллиард долларга етди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Жорий йил январь-июль ойлари якунларига кўра, Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,91 млрд доллар миқдорида амалга оширилди, бу умумий экспорт ҳажмининг 17 фоизини ташкил этади, деб ёзади портал.

"2021 йил январь-июль ойлари билан таққослаганда, у 19,2 фоизга ошди. Тўқимачилик экспорти таркибида пахта калаваси (51,3%), шунингдек, тайёр трикотаж ва тикувчилик маҳсулотлари (25,1%) асосий улушни ташкил қилади».

Мақолада таъкидланишича, январь-июль ойларида дунёнинг 494 мамлакатига 67 турдан ортиқ тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. "Ўзбекистон иқтисодиётида енгил саноатнинг роли сезиларли даражада ошди, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 8,8 фоизни ташкил этди», деб ёзади портал.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net