Ўзбекистон Тожикистоннинг «Бахри Точик» сув омборидан қўшимча сув олади

20.07.2020 14:56

ТОШКЕНТ, 20 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 июлдаги фармойишига асосан жорий йилда кузатилаётган сув танқислиги шароитида республикамизнинг Сирдарё ҳавзасига боғланган майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун Тожикистоннинг «Бахри Точик» сув омборидан қўшимча сув олинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Фармойишга асосан, «Бахри Точик» сув омборидан қўшимча сув чиқаришни ташкил қилиш мақсадида Тожикистонга сув чиқариш баландлиги 10 метргача бўлган 5 дона А50ГО-0,5/10 русумли насос агрегати, 20 дона ЭЦВ турдаги насослар ва бошқа моддий-техник ресурслар етказиб берилади.

Шунингдек, насос станцияларини таъмирлаш-тиклаш харажатлари қоплаб берилади. Бу ишларни амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Мазкур қўшимча сув Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг майдонларини суғориш учун ишлатилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net