Ўзбекистон – Тожикистон стратегик шериклиги масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади

14.09.2020 16:56

ДУШАНБЕ, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз делегацияси “Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, Ўзбекистон – Тожикистон стратегик шериклигида янги саҳифанинг очилиши” мавзусида ташкил этиладиган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Душанбе шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ЎзА манбаси хабарида келтирилишича, тадбир Тожикистон Миллий Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Анжуман очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов, қўшни давлат Миллий Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий ва мамлакатимизнинг Тожикистондаги элчиси Эргаш Шоисматов табрик сўзи билан иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир ялпи мажлисида икки давлат етакчи олимлари, экспертлар ўзбек ва тожик халқлари файласуфлари ҳамкорлигининг тарихи, бугунги куни ва истиқболи, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик ва минтақалараро алоқалар ҳақида маърузалар қилади. Ўзбекистон – Тожикистон савдо-иқтисодий муносабатларининг ривожланиш босқичлари, маданий интеграция каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net