Ўзбекистон Т?В Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида 4 майга ўтар кечаси гўёки отишма содир бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмасл

04.05.2022 14:12

ТОШКЕНТ, 4 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотига асосланиб.

“Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалаётир, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, тарқатилган бундай хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир.

Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз, деб атади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлайди”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net