Ўзбекистон Т?В раҳбари ?ҲТ Бош котиби билан учрашди

06.07.2022 18:16

ТОШКЕНТ, 5 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг Тошкент шаҳридаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф билан келган ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) Бош котиби Ҳусрав Нозири билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, Ҳусрав Нозири ташкилотни изчил ривожлантириш, ?ҲТ доирасидаги конструктив ҳамкорликни жадаллаштириш, унинг дастурий мақсад ва вазифаларини самарали амалга оширишда Ўзбекистоннинг ўрни ортиб бораётганини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилни ?ҲТда “Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифи ?ҲТга аъзо барча мамлакатлар томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлангани республиканинг тузилмадаги муҳим аҳамияти бирдай эътироф этилаётганидан далолатдир.

Бош котиб бирлашмага раислик доирасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган тизимли ишларга юқори баҳо берди. Ҳусрав Нозирининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ташкилотнинг 2021 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган Ашхобод саммитида илгари сурилган барча ташаббусларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирилди.

Бўлажак тадбирлар, жумладан, ?ҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишига тайёргарликнинг ташкилий-концептуал жиҳатлари муҳокама қилинди.

Учрашувда ?ҲТ доирасида савдо, инвестиция, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, транспорт йўлаклари ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Афғонистондаги вазият, ушбу давлатнинг ?ҲТ фаолиятидаги иштирокини жадаллаштириш ва минтақалараро иқтисодий жараёнларга интеграциялашувига алоҳида эътибор қаратилди. Шу маънода, Ҳусрав Нозири 2022 йил 25-26-июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этишини тасдиқлади.

Бош котиб ?ҲТ Котибияти Ўзбекистон ҳукумати томонидан Қорақалпоғистонда тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, мамлакатда амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар йўналишини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Анвар ?лёсов (“Дунё” АА) олган сурат

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net