Ўзбекистон Т?В раҳбари Адлия бўйича еврокомиссар билан музокаралар ўтказди

07.09.2022 12:19

ТОШКЕНТ, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги делегация баган адлия масалалари бўйича еврокомиссар Диде Рейндерс билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ҳамкорлиги, жумладан қонун устуворлиги соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Европа томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар туфайли инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонун устуворлиги, сўз, дин ва виждон эркинлиги сингари қадриятлар жамият ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда.

Учрашув давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди. Янгиланган Асосий Қонун мамлакатни узоқ муддатли ривожланиш стратегиясининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси ва кафолатини яратишга хизмат қилиши эътироф этилди.

Диде Рейндерс, ўз навбатида, Европа ?ттифоқи Ўзбекистоннинг жадал тараққиётини катта қизиқиш билан кузатаётгани, шунингдек, мамлакатнинг демократик институтлар фаолаиятини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, сўз ва дин эркинлигини таъминлашга хайрихоҳлигини қўллаб-қувватлаётганини қайд этди.

Европа томони Ўзбекистондаги кенг ислоҳотлар дастурини амалга оширишда кўмак кўрсатиш, хусусан, қонун устуворлиги соҳасида қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон Конституциясига "?нсон – жамият – давлат" тамойили ҳамда "?нсон шаъни ва қадр-қиммати учун" ғоясини илгари суришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. Энг муҳим таклифлар қаторида ўлим жазосини тақиқлаш, "Миранда қоидаси"ни қўллаш, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳуқуқларини кафолатлаш, “Ҳабеас корпус”” институтини акс эттириш ва бошқаларга эътибор қаратилди.

Барча соҳаларда мунтазам алоқаларни давом эттириш юзасидан келишиб олинди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net