Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди

09.05.2022 11:26

ТОШКЕНТ, 9 май. /«Дунё» АА/. “Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради”, - дейилади мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги бугун тарқатган баёнотда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Биз томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз, - деб таъкидланган ҳужжатда. - Фаластин-?сроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши зарур. Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net