Ўзбeкистон Ташқи ишлар вазирлиги опeратив штаби юртдошларимизнинг Ватанга олиб келинаётгани ҳақидаги навбатдаги ахборотни эълон қилди

22.09.2020 12:59

ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ташқи ишлар вазирлиги веб-саҳифасида Республика махсус комиссияси томонидан юртдошларимизни хориждан Ватанга олиб келиниши билан боғлиқ вазиятга оид маълумот эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хабарда Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан қайтариш бўйича тизимли ишлар давом эттирилаётгани, темир йўл ва чартер рейслари амалга оширилаётгани маълум қилинган.

21 сентябрь куни 2 минг 641 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келиш учун Москва шаҳридан 6 та, Санкт-Петербург шаҳридан 3 та, Ростов-Дон шаҳридан 1 та ва Туркиядан 2 та чартер рейси амалга оширилди. Шунингдек, 253 нафар юртдошимиз “Uzbekistan Airways” АЖнинг “Тошкент-Минск-Тошкент” ва “Тошкент-Бишкек-Тошкент” йўналишларидаги ҳамда “Asiana Airlines” компаниясининг “Сеул-Тошкент-Сеул” йўналишидаги мунтазам рейслар орқали Ватанга қайтди.

Бундан ташқари, 21 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поездларида 2 минг 538 нафар юртдошимиз Новосибирск, Ростов-Дон ва Самара шаҳарларидан Ўзбекистонга етиб келди.

“Шуни қайд этамизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг оммавий тўпланиши вирусни юқтириш хавфини оширади. Айниқса, соғлиғи хавф остидаги тоифалар (қариялар, ҳомиладор аёллар, беморлар, сурункали касалликка чалинганлар) учун бу ҳолат янада хатарлидир.

Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан поезд станцияларида тўпланмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз”, дейилади хабарда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net