Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Варшавада Польша ташқи ишлар вазири билан учрашди

17.03.2021 13:04

ТОШКЕНТ, 17 март. /«Дунё» АА/. Кеча Варшава шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистон-Польша муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раундининг самарали якунланганини мамнуният билан қайд этди ва ушбу тадбирни ўтказиш амалиётини давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Турли даража ва шаклларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали бўйича фикр алмашилди.

Халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net