Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва ?ҲТ бош котиби ўринбосари илм-фан, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни рив

13.07.2020 12:00

ТОШКЕНТ, 13 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов ?слом ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) Бош котибининг фан ва технологиялар бўйича ўринбосари Асқар Мусинов билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В веб-саҳифасига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ?ҲТ билан илм-фан, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Т?В раҳбарининг ўринбосари қардош Қозоғистон вакили Асқар Мусиновни ?ҲТнинг ушбу масъулиятли лавозимига сайлангани билан табриклади.

Қайд этилганидек, ?ҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг “Таълим ва маърифат - тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” шиори остида 2016-йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган 43-сессияси Ўзбекистоннинг ?ҲТ давлатлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлади, икки ва кўп томонлама шаклларда ҳамкорликни географик жиҳатдан кенгайтириш учун ноёб имконият яратди.

Асқар Мусинов Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислом оламида илмий-технологик тараққиётга эришиш борасидаги ташаббусларининг муҳимлиги ва долзарблигини таъкидлади ва уларни амалга оширишда ?ҲТ амалий ёрдам беришга тайёрлигини изҳор қилди.

?ҲТ фан ва технологиялар бўйича конференциясини ўтказиш, коронавирус пандемияси шароитида тегишли идоралар ўртасида онлайн учрашувларни ташкил этиш, ?ҲТ мамлакатларининг нуфузли университетларида ўқиш учун грантлар бериш бўйича таклифлар алоҳида кўриб чиқилди.

Музокарада томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net