Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Беларуснинг элчиси бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқди

06.08.2020 11:23

ТОШКЕНТ, 6 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари ?лҳом Неъматов Беларус Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В веб-саҳифаси маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон-Беларусь муносабатларини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, жумладан ?кки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини, шунингдек, "Беларусда ишлаб чиқарилган" миллий маҳсулотлар кўргазмасини 2020 йил кузида Тошкент шаҳрида ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net