Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Австралия элчиси ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

06.03.2021 12:39

ТОШКEНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Австралиянинг мамлакатимиздаги элчиси (қароргоҳи - Москвада) Грейм Михан билан онлайн-музокаралар ўтказди. Грейм Михан 2020 йил 21 декабрь куни ишонч ёрлиғини топширгандан сўнг ўз вазифасига киришган эди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланиши таъкидланди. Ўтган даврда ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан, БМТ ва бошқа кўп томонлама форматлар доирасидаги алоқалар самарали равишда мустаҳкамланди.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Австралия сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги муносабатларни изчил ривожлантирмоқда.

Томонлар хавфсизлик ва глобал кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар бўйича позицияларнинг ўхшашлиги ёки яқинлиги, ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш, илм-фан, таълим, туризм тармоқларида ўзаро алмашинувларни жадаллаштириш борасидаги мавжуд улкан салоҳият ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар тақдим этаётганини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари, сайёҳлик компаниялари, университетлар раҳбарларининг онлайн-мулоқоти каби янги ҳамкорлик механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар мамнуният билан қабул қилинди.

Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон-Австралия мулоқотини амалий мазмун билан тўлдириш орқали янги босқичга олиб чиқиш учун барча соҳаларда шерикликни фаоллаштириш бўйича келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net