Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Теҳронда ?ҲТ Бош котиби билан учрашди

08.03.2021 12:42

ТОШКЕНТ, 8 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Теҳронга ташрифи доирасида кеча ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) Бош котиби Ҳоди Сулаймонпур билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва ?ҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, режалаштирилган қўшма тадбирлар, хусусан, 2021 йилда ташкилотга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида фикр алмашди.

2021 йил 4 март куни видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

?ҲТ Бош котиби Ўзбекистон раҳбарининг таклифлари ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан катта қизиқиш ва қўллаб-қувватлашга сабаб бўлганини таъкидлади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар доирасида тадбиркорлар ва хорижий инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шу нуқтайи назардан сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг тузилмага аъзо давлатлар билан умумий товар айламаси ҳажми бир ярим бараварга ошиб, 9 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани таъкидланганди. Ўзбекистонда ?ҲТга аъзо мамлакатларнинг 5 мингга яқин корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Ташкилот Бош котиби жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.

Музокаралар чоғида, Ўзбекистон ва ?ҲТ ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бошқа долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net