Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Польша давлат бошқаруви миллий мактаби директори билан учрашди

16.03.2021 13:48

ВАРШАВА, 16 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Варшавага ташрифи доирасида Польша давлат бошқаруви миллий мактаби директори Войцех Федерчик билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Польша томонига Ўзбекистонда очиқ ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, минтақавий масалаларга ечим топишда эришилган натижалар тўғрисида маълумот берилди.

Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, давлат органлари ва ташкилотларининг институционал бўлиниши, шунингдек, давлат секторида кадрлар тайёрлаш ва ривожлантириш бўйича фикр ва тажриба алмашилди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Польша давлат бошқаруви миллий мактаби ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш, шу жумладан, қўшма дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўзаро амалиёт ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот соҳаларида маслаҳатлашув тадбирларини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net