Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Доҳа шаҳрида Қатар Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди

23.02.2021 15:20

ТОШКЕНТ, 23 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълум қилишича, суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон-Қатар муносабатларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда муҳим салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

?кки томонлама сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, шунингдек, иқтисодий дипломатия соҳасида ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Қатар Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Қатар томони Афғонистонда тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берди.

Мулоқот давомида томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.

"Дунё" АА аввал хабар қилганидек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация 23-25 февраль кунлари Қатарда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф дастурида ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи раундида иштирок этиш,  ушбу мамлакат расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказиш назарда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net