Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЮН?СЕФ ваколатхонасининг янги раҳбарини қабул қилди

17.09.2020 13:26

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун БМТ Болалар жамғармаси (ЮН?СEФ)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси янги раҳбари Мунир Мамедзадени қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мунир Мамедзаде ўзининг лавозимга тайинлангани ҳақидаги ЮН?СEФ ?жрочи директори Хенриетти Фор хатини вазирга тақдим этди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан ЮН?СEФ ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва устувор йўналишлари, хусусан, болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.

Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ҳам фикр алмашди.

Мунир Мамедзаде Озарбайжон фуқароси, инглиз, рус ва турк тилларини яхши билади. У ЮН?СEФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари сифатида 2016 йил октябридан буён ишлаб келган Саша Грауманн ўрнига тайинланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net