Ўзбекистон ташқи ишлар вазири янги тайинланган ?талия элчисини қабул қилди

24.08.2020 10:37

ТОШКЕНТ, 24 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун ?талия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Агостино Пиннани қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Вазир ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилар экан, элчининг мазкур лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга фаолиятига муваффақият тилади”, дейилади Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш вақти бўйича фикр алмашди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон томони ?талия билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу нуқтаи назардан, томонлар аниқ лойиҳалар, шунингдек, ушбу йўналишда илгари эришилган устувор вазифалар, хусусан, 2019 йил май ойида Римда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро ишчи гуруҳнинг 6-йиғилиши доирасидаги келишувларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Қайд этилганидек, жорий йил 25 август куни очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган Термиз шаҳридаги «Венето» савдо уйи, шубҳасиз, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Учрашувда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net