Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Европа кенгаши президентининг ташқи сиёсат бўйича бош маслаҳатчиси «Ўзбекистон – Е?» ва «Е? – Марказий

16.11.2021 17:25

ТОШКЕНТ,  16 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация кеча  Брюссель шаҳрида Европа кенгаши президентининг ташқи сиёсат бўйича бош маслаҳатчиси Симон Мордю билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Т?В маълумотига кўра, учрашувда томонларни қизиқтирган соҳаларда Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, Ўзбекистон билан Европа ?ттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокаралар жараёнини жадаллаштириш, хавфсизлик соҳасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, шунингдек, минтақалараро алоқаларни кенгайтириш орқали сиёсий мулоқотни жадаллаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

«Ўзбекистон – Европа ?ттифоқи» ва «Европа ?ттифоқи – Марказий Осиё» форматларида бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

 Афғонистондаги ҳозирги вазият ва унинг минтақавий хавфсизликка таъсирига алоҳида эътибор қаратилди. Жаҳон ҳамжамиятининг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлиги ҳақида умумий фикр билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net