Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва АҚШ махсус вакили Афғонистон можаросини ҳал этиш истиқболларини муҳокама қилди

03.07.2021 12:23

ВАШ?НГТОН, 3 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2 июль куни Вашингтонда Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Томонлар афғон можаросини ҳал этишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ушбу минтақада тезроқ тинчлик ўрнатилишига ёрдам берадиган чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Афғонлараро музокараларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш, минтақавий савдо-сотиқни ривожлантириш, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, Афғонистоннинг минтақавий жараёнларга интеграциялашувини жадаллаштиришга ўзаро интилиш мавжудлиги таъкидланди.

АҚШ махсус вакили  15-16 июль кунлари Тошкентда ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциясида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net