Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ?талиянинг Тошкентдаги элчиси билан онлайн-мулоқот ўтказди

22.06.2020 15:38

ТОШКEНТ, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган ?талия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Андреа Бертоцци билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В Матбуот хизматига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-?талия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, шу жумладан олий ва юқори даражадаги учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

?кки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият берилаётгани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан 2019 йил 6 май куни Рим шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро ишчи гуруҳнинг 6-мажлиси доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Суҳбат охирида Вазир Элчига Ўзбекистон ва ?талия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Элчи ?талиянинг Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти қўллаб-қувватлангани учун миннатдорчилик изҳор қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net