Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ГФР элчиси билан турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича фикр алмашди

19.01.2021 10:51

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Т?В манбасига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститиция, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Германия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни янада ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича фикр алмашилди.

Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, жумладан, Олий Мажлис вакилларининг Германияга ва Бундестаг вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро савдони кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net