ТОШКЕНТ, 9 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 10 март куни амалий ташриф билан Покистонга боради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, учрашув ва музокаралар давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, икки томонлама муносабатларни минтақавий алоқалар шароитида муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонлар, шунингдек, жорий йилга мўлжалланган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқади.