Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бангладеш элчисини қабул қилди

04.11.2020 10:52

ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Жаҳангир Аламни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилар экан, вазир элчини лавозимига тайинлангани билан табриклади ва икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда унга муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларни ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони Бангладеш билан енгил саноат, туризм ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият бериши қайд этилди. Томонлар ушбу йўналишларда аниқ лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашувда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш долзарблиги таъкидланди.

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар тўғрисида фикр алмашилди.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Муҳаммад Жаҳангир Алам 2013-2020 йиллар Бангладешнинг Тошкентдаги элчиси бўлиб ишлаган Масуд Маннан ўрнига тайинланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net