Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ делегацияси билан икки томонлама ва кўпқиррали ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

09.01.2021 15:19

ТОШКЕНТ, 9 январь. Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси бош ижрочи директори Адам Болер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълум қилишича, делегация таркибидан АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСА?Д) администратори ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Хавьер Педра, Давлат департаментининг глобал аёллар муаммолари бўйича идораси раҳбари, алоҳида топшириқлар бўйича элчи Келли Кюрри ҳам ўрин олган.

Учрашув чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини янада чуқурлаштириш, Марказий Осиёдаги минтақавий интеграцияни мустаҳкамлашда ҳамкорлик қилиш, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонларнинг Стратегик шериклик мулоқотини йўлга қўйиш тўғрисидаги қарори мамнуният билан қайд этилиб, бу Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида барча йўналишлардаги узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга замин яратиши таъкидланди.

Томонларни иқтисодий тараққиёт, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш каби устувор соҳаларида биргаликда ишлашга тайёрлик билдирилди.

Америка томони Ўзбекистоннинг гендер тенглик таъминлаш, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида аёлларнинг роли ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида эришган ютуқларини юқори баҳолади.

?қтисодий алоқалар ва савдони рағбатлантиришга йўналтирилган минтақалараро инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини барпо этишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда АҚШ элчиси Дэниэл Розенблюм иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни АҚШ, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг “Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” ташаббуси йўлга қўйилгани тўғрисидаги Қўшма баёноти эълон қилинган эди. Томонлар беш йил давомида Марказий Осиё ва умуман минтақада хусусий сектор ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллардан кам бўлмаган миқдорда маблағ жалб қилишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net