Ўзбекистон ташқи ишлар вазири афғон томонини Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва

23.02.2021 15:19

КОБУЛ, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Кобул шаҳрига амалий ташрифи доирасида бугун  Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги манбасига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон конструктив ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жумладан, сиёсат, хавфсизлик, савдо, инвестиция ва бошқа соҳалардаги ўзаро муносабатлар муҳокама қилинди.

Афғонистон томони мамлакат раҳбариятининг Афғонистондаги тинчлик жараёни ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш бўйича Ўзбекистоннинг изчил саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

Мулоқотда томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашди.

Афғонистон томони жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Афғонистон Президенти Ашраф Ғани   томонидан қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net