ТОШКЕНТ, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Жорий йил 1-2-март кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясига амалий ташриф билан боради, деб хабар бермоқда “Дунё” Аа мухбири.
Т?В маълум қилишича, музокаралар чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Томонлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқади.
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг бундан аввалги учрашуви ўтган йил 21 декабрь куни бўлиб ўтган эди. Унда томонлар ўзаро кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашганди.
Фото – “Дунё” АА архивидан