Ўзбекистон ташаббуси доирасида МДҲ Туризм кенгаши ҳузурида Тезкор гуруҳ ташкил қилинади

15.09.2020 16:52

ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. МДҲ мамлакатларининг "?шбилармонлик ташаббуслари ҳафталиги" доирасида туризм бўйича онлайн форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига асосланиб.

Унда Ўзбекистон Республикаси номидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов иштирок этди. Тадбирга Ўзбекистон раислик қилди.

Форумда МДҲ ?жроия қўмитаси, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Туркманистон туризм маъмуриятлари, шунингдек, МДҲ мамлакатларининг 50 дан ортиқ сайёҳлик компания, уюшма ва авиакомпаниялари вакиллари иштирок этди.

Биринчи ялпи сессияда Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳукуматлари томонидан COVID-19 пандемиясининг туризм саноатига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида соҳа субъектларини солиқ имтиёзлари, кредит таътиллари, субсидиялар ва бошқа шакллардаги кечиктириб бўлмайдиган қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилгани ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

МДҲ Туризм бўйича ?жроия қўмитаси вакили Татьяна Ковалева коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, туризм фаолияти субъектларининг давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини юқори баҳолади. Ушбу форум МДҲга аъзо давлатлар ўртасида туристик саёҳатни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, "соатларни солиштириш" учун жуда долзарб ва самарали платформага айлангани таъкидланди.

Ўз навбатида, МДҲга аъзо давлатларнинг туризм департаментлари вакиллари форум иштирокчиларига мамлакатлардаги туризм соҳасининг пандемия ҳолати ва халқаро туристик алмашинувни қайта бошлаш режалари тўғрисида маълумот берди.

?ккинчи ялпи сессиясида тадбиркорлик субъектлари ва соҳа мутахассислари ўзаро фикр алмашди. Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан келган сайёҳлик соҳаси вакиллари бизнесни туризм соҳасидаги янги ҳақиқатларга мослаштиришнинг муваффақиятли ҳолатларини тақдим этди, иштирокчиларни келгуси туристик мавсум учун маҳсулотлар билан таништирди.

Шунингдек, форум иштирокчилари МДҲга аъзо давлатлар туристик маъмуриятлари ўртасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва тизимли, тўғридан-тўғри мулоқотни ўтказишнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди. Тадбир иштирокчилари уйғунлаштирилган саёҳат маршрутларини ишлаб чиқиш мақсадида Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида халқаро чегара пунктларидан туристик гуруҳлар ўтишини таъминлаш чораларини кўришни сўрашди. Бундан ташқари, сайёҳлар учун хавфсизлик даражасини ошириш ва санитария-гигиена меъёрларига риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Сайёҳлар учун санитария хавфсизлиги чораларига риоя қилишга доир талабларни бирлаштириш, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг эпидемияларнинг юқори хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини сертификатлаш масалаларини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Форум якунида Ўзбекистон Республикаси томони МДҲ Туризм кенгаши ҳузурида туризм идораларининг масъул раҳбарлари даражасида тезкор муносабат билдириш гуруҳини яратиш ташаббусини илгари сурди. Ташаббус МДҲ ?жроия қўмитаси, туризм идоралари вакиллари ва форум иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Бундан ташқари, МДҲ ?жроия қўмитаси гуруҳ ишини ахборот билан таъминлаш мақсадида МДҲ мамлакатларида сайёҳлик соҳаси тикланиши жараёни ҳақида долзарб маълумотларни тақдим этиш мақсадида расмий веб-сайтида алоҳида ахборот блокини ташкил этишга тайёр эканини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net