Ўзбекистон Таиланд халқаро мода ҳафталигида қатнашди

08.12.2020 13:18

БАНГКОК, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 6 декабрь куни Бангкокда Таиланд сайёҳларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташкил этилган Х Халқаро тай ипаги мода ҳафталиги доирасида Таиланд ипаклари янги тўпламининг гала-шоуси ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча, Миллий Мажлис, шунингдек, Таиланд жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Гала-шоуда Таиландда аккредитациядан ўтган юздан ортиқ дипломатик ваколатхона раҳбарлари, шу жумладан Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари миллий ипак либосларда шоҳсупага кўтарилди.

Таиланд ипагидан тикилган миллий ўзбек услубидаги бежирим кашталар билан ишланган дизайнерлик либослари тадбир ташкилотчилари, иштирокчилар ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Ўзбекистон вакилларининг чиқишлари мамлакатимизнинг кенг  сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги видеолавҳалар билан бирга намойиш этилди.

Таиланд сайёҳларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси президенти Эдвард Кити ва Таиланд маданият вазири ?ттипол Хунплуем Ўзбекистон Бош консулхонасига ушбу маданий тадбирда фаол қатнашгани учун ўз миннатдорлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net