Ўзбекистон сўнгги 5 йилда МДҲ маконида гидроэнергетика соҳасида энг кўп лойиҳаларни амалга оширди

19.07.2022 14:20

ТОШКЕНТ, 19 июль. /«Дунё» АА/. МДҲга аъзо мамлакатлар ичида сўнгги 5 йил мобайнида гидроэнергетика соҳасида янги ГЭСларни фойлаланишга топшириш бўйича Ўзбекистон етакчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА муҳбири.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ маълумотига, ушбу даврда Россияда 6та, Тожикистонда 1та, Қозоғистонда 3та, Озарбойжонда 5та, Беларусда 2та янги ГЭС ишга туширилган бўлса, Ҳамдўстликка аъзо бошқа мамлакатларда бирорта янги ГЭС қурилмаган.

Ўзбекистонда эса, бу кўрсаткич анча юқорилиги қайд этилди. Унга кўра, мамлакатимизда ўтган беш йилликда 11 та янги ГЭС қуриб фойдаланишга топширилган. Шунингдек, 9 та ГЭС модернизация қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net