Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Афғонистон шифокорлар делегациясини қабул қилди

06.01.2021 09:58

ТОШКЕНТ, 6 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Афғонистон Элчиси Аҳмад Ҳолид Элмий ва Афғонистон жамоат саломатлигини сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари ва шифокорларидан  иборат делегацияделегация қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.

Мулоқот давомида Аҳмад Ҳолид Элмий Ўзбекистон коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, уни даволаш соҳасида катта тажриба тўплагани, ушбу тажрибани ўрганиш ва ўз давлатида татбиқ қилиш  афғонистонлик шифокорларнинг олдида турган муҳим вазифалардан бири  эканлигини таъкидлади.

Ўз ўрнида Абдуҳаким Хаджибаев икки давлат ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, ривожлантириш ва зарур бўлган амалий кўмакни беришга тайёр эканини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net