Ўзбекистон словакиялик сайёҳ нигоҳида

27.06.2022 17:20

БРАТ?СЛАВА, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Словакиянинг оммабоп интернет порталларидан бири - «INTEREZ»да таниқли блогер Мартин Навратилнинг Ўзбекистонга саёҳатига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Муаллиф ўз мақоласида мамлакатимизнинг Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва  Қўқон каби тарихий шаҳарлари бўйлаб саёҳатидан олган таассуротларини қаламга олган.

Сайёҳ Ўзбекистоннинг туризм ва транспорт инфратузилмасини ижобий баҳолаган. Унинг таъкидлашича, шаҳарлар замонавий темир йўл ва автомобиль йўллари тузилмаси билан боғланган. «Ўзбекистон темир йўл транспорти ривожланишининг замонавий суръатлари республикада шаҳарлараро ҳаракатланиш вақтини қисқартиради ва сиз ўз манзилингизга катта тезликда етиб оласиз. Бу Словакиянинг иккита асосий шаҳарлари – Братислава  ва Кошице ўртасига қараганда анча тезроқдир», деб ёзади муаллиф.

Блогер ўзбек шаҳарларини таърифлаб, уларнинг тозалиги, маҳаллий аҳолининг меҳмондўслигини алоҳида қайд этади. У шунингдек, ватандошларини мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилишга чақирган.

Мартин Навратил дунё бўйлаб 17 йиллик саёҳати давомида 175 дан ортиқ мамлакатда бўлган. У 14 йил давомида BUBO сайёҳлик агентлигида таржимон бўлиб ишлаган. Мартин Навратил Афғонистон ва  дунёнинг энг совуқ нуқтаси - Оймякондан тайёрлаган репортажлари билан ўқувчилар эътиборини тортган.

Унинг Travelistan.sk  блоги саёҳатчилар учун оммабоп маълумотлар манбаи ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net