Ўзбекистон Сингапурда ўтказилаётган мусулмон туризм бозорини тиклаш масалаларига бағишланган саммитда иштирок этади

31.05.2022 09:50

ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 31 май - 2 июнь кунлари Сингапурда мусулмон туризм бозорини ривожлантиришга бағишланган «Halal In Travel – Global Summit 2022» бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, мазкур тадбир бутун дунёдан сайёҳлик соҳасида бой тажрибага эга 70 дан зиёд мутахассисни тўплайди.

Ушбу саммитда, шунингдек,  Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов  (онлайн шаклда), ?ндонезия вице-президенти, Мальдив ороллари туризм вазири ва Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири қатнашиши релаштирилмоқда.

Саммит якунида «Halal in Travel» мукофоти тақдимоти бўлиб ўтади. Ушбу мукофотлар турли тоифаларни қамраб олувчи мусулмонлар ҳаёт тарзидаги саёҳатлар сегментига сезиларли ҳисса қўшган йўналишлар, ташкилотлар, компаниялар ва шахслар кесимида тақдим этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net