Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Нью-Йоркдаги туризм кўргазмасида намойиш этилди

28.01.2020 10:37

НЬЮ-ЙОРК, 28 январь. /«Дунё»АА/. Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси вакиллари «Jacob К.Javits Center» мажмуасида бўлиб ўтган «The New York Times Travel Show-2020» халқаро сайёҳлик кўргазмасида қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

«The New York Times Travel Show-2020» - AҚШнинг энг йирик сайёҳлик тадбиридир. Унда 175 мамлакатнинг 700 дан ортиқ сайёҳлик агентлиги ва авиакомпаниялар ўз хизматларини намойиш этади. Туристик кўргазмани ҳар йили 35 мингдан ортиқ киши, шу жумладан туристик ташкилотлар вакиллари кузатиб боради.

 Анжуман доирасида турли миллий маданиятлар ва урф-одатларнинг хусусиятлари билан танишишга қаратилган махсус чиқишлар, семинарлар, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар ўтказилади. Мамлакат сайёҳлик салоҳиятининг кенг имкониятларини очиб берадиган китоблар, қўлланмалар, буклетлар ва видеороликлар тарқатилади.

Ўзбекистон вакиллари «Silk Road Treasure Tours» сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон  ҳақидаги «10 Reasons to visit to Uzbekistan» китобини, «Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиби ва Ўзбекистонда бўлиш қоидалари тўғрисида"ги рисолани, бундан ташқари тарихий шаҳарларимизга бағишланган альбомларни тарқатди. Шунингдек, иштирокчиларга мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеофильмлар намойиши ташкил этилди.

Бундан ташқари, «Visit to Uzbekistan» акцияси ўтказилди. Акция доирасида, AҚШ медиа соҳасида ишлаётган ватандошларимиз, тасвирчилар ва блогерларни жалб қилган ҳолда, халқаро туризм форумининг ташкилотчилари, иштирокчилари ва меҳмонлари ўртасида Ўзбекистон, унинг жуғрофий жойлашуви, тарихий шаҳарлари, буюк алломалар ва мутафаккирлар ҳақидаги  билимлари бўйича сўровнома  ўтказилди.

Кўргазма доирасида америкалик ва хорижий туроператорлар, шунингдек, унга ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва бозорини янги йўналиш сифатида кўриб чиқишга катта қизиқиш билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net