Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси 2021-2024 йилларда WCC-АПР президентлигига номзод сифатида тасдиқланди

14.09.2020 17:02

ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Осиё-Тинч океани минтақаси Жаҳон ҳунармандлар кенгаши (WCC-АПР) директорлар кенгашининг VIII йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Савдо-саноат палатаси манбасига асосланиб.

Тадбирда Осиё-Тинч океани минтақаси Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши раиси Гада Хижави-Каддуми ва Осиё-Тинч океани минтақасининг (Ҳиндистон, Хитой, Кувайт, Малайзия, Япония, Бангладеш, Ўзбекистон ва бошқалар) 49 мамлакати директорлар кенгаши аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам ?кромов учрашувда фахрий меҳмони сифатида қатнашди.

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, аъзолик, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг миллий тузилмасини кенгайтириш, шунингдек, 2021 -2024 йилларда Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича Президент ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тасдиқлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Осиё-Тинч океани минтақаси Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши раиси (2017-2020) Гада Хижави-Каддуми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам ?кромов номзоди WCC-АПР президентлигига илгари сурилди, кенгашнинг барча аъзолари бир овоздан мазкур А.?кромовни номзодликка маъқуллади.

Ўз навбатида, А.?кромов кенгаш аъзоларига, хусусан, Гада Хижави-Каддуми хонимга 2021-2024 йилларда WCC-АПР президентлигига номзод сифатида тасдиқлагани учун миннатдорлик билдирди.

Тадбирда Ўзбекистон томони WCC-АПР Бош ассамблеясининг 38-сессиясини шу йил декабрь ойида видеоконференция шаклида ўтказишни таклиф қилди.

А.?кромов тақдимотда ҳукумат томонидан қўл санъати, хусусан, бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net