Ўзбекистон Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги тузилмасида иштирок этади

14.03.2020 10:00

ТОШКЕНТ, 14 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг саноат хавфсизлиги кенгашига  аъзо сифатида қўшилди, деб хабар бермоқда, «Дунё»АА мухбири қўмита манбасига таяниб.

МДҲ ?жроия қўмитаси расмий сайтида Ўзбекистон Республикасининг саноат хавфсизлиги соҳасидаги тармоқлараро ҳамкорлик органлари фаолиятида иштирок этиш фаолиятини кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини изчил ошириш тўғрисидаги ахборот берилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2001 йил 28 сентябрдаги «МДҲга аъзо давлатлар Саноат хавфсизлиги  бўйича ваколатли орган раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши тўғрисида»ги Москва келишуви ҳамда «Хавфли ишлаб чиқариш объектларида Саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик Баёнига қўшимчалар киритилиши бўйича» Санкт-Петербург келишувига қўшилгани ҳақида маълумот берилган.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори билан мазкур халқаро ҳужжатларга қўшилиб, Кенгашга тўлиқ аъзо  бўлди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларининг саноат хавфсизлиги кенгаши тармоқлараро ҳамкорлик органи бўлиб, хавфли ишлаб чиқариш объектларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳамда бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ҳаракатларни мувофиқлаштиришни амалга оширади. Унга Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Молдова, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Украиннинг махсус ваколатли органлари раҳбарлари киради.

Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги давлатларининг саноат хавфсизлиги кенгаши тадбирларида иштирок этиш бу мамлакатларга саноат хавфсизлиги  органлар раҳбарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, норматив-ҳуқуқий, норматив-техник ҳужатларни мувофиқлаштириш, ахборот алмашиниши ва мазкур соҳадаги ижобий тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорлик учун тармоқлараро шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш, биргаликда тезкор ва тактик чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда мазкур давлатлар ёш кадрлари малакасини ошириш  имконини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net