Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари ва ЙХҲТнинг лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси ҳамкорликни ривожлантиришга оид амалий

02.06.2020 13:17

ТОШКEНТ, 2 июн. /“Дунё” АА/. Куни кеча Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов ва ЙХҲТнинг лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси Жон МакГрегор ўртасида видеоконференсалоқа форматида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик веб-саҳифаси манбаасига таяниб.

Ташқи ишлар вазирлигининг веб-саҳифаси хабарига кўра, музокарада мамлакатимизда ЙХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини ошириш масалалари, Ўзбекистон ва ЙХҲТ ўртасидаги 2006-йилдаги ўзаро Англашув меморандуми қоидалари, шунингдек, Ўзбекистон ва ЙХҲТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”) муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net