Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири германиялик мутахассислар билан учрашди

23.08.2020 11:12

ТОШКЕНТ, 23 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов  куни кеча коронавирус инфекциясига қарши курашда кўмак бериш мақсадида юртимизга келган бир гуруҳ германиялик мутахассислар билан  мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Унда Германиянинг Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва Дюссельдорф университети ҳамда Франкфурт-Майн университети клиникаларидан келган мутахассислар билан юртимизда пандемиянинг таъсирини имкон қадар камайтириш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволашда немис мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ўртасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Европалик мутахасассислар гуруҳи шу йилнинг 28 августига қадар юртимизда бўлиб, пойтахитмиз, Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятиларидаги шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этадилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net