Ўзбекистон Республикаси Президенти «?нновацион фаолият тўғрисида»ги Қонунни имзолади

27.07.2020 17:57

ТОШКЕНТ, 27 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «?нновацион фаолият тўғрисида»ги Қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қонунга мувофиқ, инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди.

?нновацион ривожланиш вазирлиги инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Вазирлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

  Қонунга кўра, инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар таклифлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Давлат инновацион тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослашган давлат таълим ташкилотлари фаолиятига молиявий ёрдам кўрсатади.

 Қонунга асосан, инновациялар қуйидаги турларга бўлинади:

- маҳсулотга оид инновациялар;

- жараёнга оид инновациялар;

- маркетингга оид инновациялар;

- ташкилий инновациялар.

  ?нновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари технологияларни яратиш, жорий этиш, ишлаб чиқариш, уларнинг трансфери ва янги ишланмаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида юридик шахс тузмасдан ташкил этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net