Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни таъминлаш комиссиясининг веб-саҳифаси ишга туширилди

15.01.2021 12:38

ТОШКЕНТ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни таъминлаш комиссиясининг веб-саҳифаси (www.genkom.uz)  ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу лойиҳа Швеция ҳукуматининг молиявий кўмаги билан амалга оширилди.

Веб-саҳифада сиз комиссия фаолияти билан танишишингиз, комиссия таркиби, комиссиянинг турли халқаро ташкилотлар, нодавлат ташкилотлар ва давлат идоралари билан ҳамкорлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Шунингдек, ушбу платформада сиз Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг қонунчилик асослари бўлган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишишингиз мумкин. Бундан ташқари, сиз комиссия томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ўқишингиз мумкин.

Веб-сайтнинг энг муҳим қисми “?нтерактив хизматлар” бўлимидир. Ушбу бўлимда сиз бутун мамлакат бўйлаб зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатувчи барча реабилитация марказлари билан боғланиш бўйича маълумотларни топишингиз мумкин. Бунинг учун “?нтерактив харита” бўлимига ўтиб, фойдаланувчи мурожаат қилмоқчи бўлган реабилитация маркази жойлашган ҳудудни экранда пайдо бўлган Ўзбекистоннинг харитасида танлайди. Шундан сўнг, ушбу ҳудуддаги барча мавжуд реабилитация марказлари билан боғланиш маълумотлари келтирилган алоҳида ойна очилади.

Шунингдек, сайтда сиз “Ҳимоя ордери” нима эканини, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишнинг аҳамияти ҳамда мотивацион видеолавҳаларни топишингиз мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net