Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш стратегияси лойиҳаси халқаро ташкилотлар билан муҳокама этилди

15.08.2020 12:32

ТОШКЕНТ, 15 август. /«Дунё» АА/. 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш стратегияси лойиҳасининг якуний муҳокамасига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

 Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Нарбаева иштирок этди.

Тадбирда, шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини вактинча бажарувчи Ашита Миттал, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА)нинг Ўзбекистондаги вакили Ю Ю, нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда 50 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Таъкидланганидек, гендер тенглик – бу нафақат инсоннинг асосий ҳуқуқларининг ифодаси, балки тинчлик, фаровонлик ва барқарор ривожланишга эришишнинг зарур асоси ҳамдир. Шу маънода Гендер комиссияси томонидан ҳамкорлар билан бирга ишлаб чиқилган Гендер тенглик стратегияси ушбу йўналишда давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган муҳим ҳужжатдир.

Ундан кўзланган асосий мақсад –  республикамизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида хотин-қизлар ва эркаклар учун барча соҳаларда, жамият ҳаётида тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг берилишини таъминлашдан иборат.

Салкам бир йил давомида ҳужжат турли давлат ва нодавлат ташкилотлари, шу жумладан БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар томонидан ўрганиб чиқилиб, таклифлар берилганлиги алоҳида таъкидланди.

 Йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш стратегияси лойиҳасини такомиллаштиришда фойдаланилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net