Ўзбекистон расман “Worldometers” платформаси рўйхатига киритилди

16.03.2020 16:13

ТОШКЕНТ, 16 март. /“Дунё” АА/. Бугун халқаро «Worldometers» платформасида (https://www.worldometers.info/coronavirus/#countries) Ўзбекистон расман рўйхатга олинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Ушбу платформа фуқаролари коронавирус билан зарарланган мамлакатларни онлайн режимда рўйхатга олиш ва мамлакатлар ҳақида ишончли, тезкор ахборот тарқатиш фаолиятини амалга оширади.

Ўзбекистон мазкур рўйхатда 16 март куни соат 04:00 да COVID-2019 коронавируси “Фаол ҳолатдаги” 4 та беморга эга мамлакат дея рўйхатга олинди.

Мазкур платформада  COVID-2019 коронавируси билан зарарланган 157 та мамлакат рўйхатга олинган. Дунё бўйича 169 минг 610 нафар инсонда мазкур вирус борлиги аниқланган бўлиб, улардан 6 минг 518 нафари (3, 18 фоиз) вафот этган, 77 минг 776 нафари (45,8 фоиз) бутунлай соғайган.

Платформада энг юқори ҳолатдаги мамлакатлар учталигида Хитой (80 минг 860 нафар), ?талия (24 минг 747 нафар) ва Эрон (13 минг 938 нафар) қайд этилган.

Мазкур рўйхатда Хитой биринчи ўринда кўрсатилган бўлса-да, ушбу мамлакатда вирус билан зарарланганларнинг 83,7 фоизи (67 минг 758 нафар) бутунлай соғайиб кетган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net