Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиё минтақаси бўйича учта ташаббус таклиф қилди

23.09.2020 13:06

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқининг трансляцияси давом этмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Марказий Осиё минтақасида юз бераётган туб ўзгаришларга тўхталди.

Минтақа мамлакатлари ўртасида яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳурмат муҳити яратилгани, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ўтказилаётгани, ўзаро савдо ҳажми ўсаётгани, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари ушбу ютуқларни янада ривожлантириш мақсадида учта ташаббусни ўртага ташлади, яъни БМТ шафелигида Транспорт-комуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш, БМТ Глобал антитеррор стратегияси доирасидаги натижалар ва истиқболларга бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш ҳамда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзусида халқаро форум ўтказишни таклиф қилди.

Видеотрансляция давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net