Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги тадбирлари «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!» деган ғоя остида ўтказил

19.12.2020 09:41

ТОШКЕНТ, 19 декабрь. /«Дунё»/ АА. Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» фармойиши қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фармойишда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш вазифалари тасдиқланди. Унга кўра, Қуролли Кучлар тишкил этилган кунни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, фуқароларимизнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдиришга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилади.

Жумладан, ҳужжат билан  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2020 йил 18 декабрдан 2021 йил 18 январга қадар ўтказиш белгиланди. Шунингдек, ойлик давомида ўтказиладиган ҳарбий-ватанпарварлик мавзуидаги маънавий-маърифий тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурда кўрсатилган барча оммавий тадбирлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси тавсиялари асосида амалга оширилади.

Ҳужжатда  белгилаб берилган байрам тадбирларининг «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!» деган устувор ғоя остида ташкил этлади.

Байрам тадбирлари кенг аҳоли катламларини, айниқса, ёшларни жалб қилган ҳолда давлат ва жамоат ташкилотларида ўтказилади. Бундан ташқари таълим муассасаларида «Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш - мактабдан бошланади!» мавзусидаги дарслар йўлга қўйилади.

Фармойиш билан  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ?чки ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида «Энг илғор сержант», «Энг илғор гуруҳ командири», «Энг илғор взвод командири», «Энг илғор батальон командири» ҳамда «Энг илғор бригада командири» номинацияларида ўз касбининг устаси унвони учун ўтказилган республика кўрик-танловининг якуний натижаларини  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги байрами арафасида эълон қилиниши белгиланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net